Ассалому алайкум! Мен бир ресторанда ишлайман, у ерда баъзи пайт радио орқали тинимсиз америка ва рус қўшиқлари таралиб туради, мен эса бу қўшиқларни эшитишга мажбурман. Уни ўчиришни имкони йўқ. Баъзи пайт эса ўзим билан ишлайдиган шерикларим ҳам хар ҳил мусиқалар қўйиб олишади. Кўпчилик эшитгани сабаб буни ҳам ўчиртира олмайман, шу ҳолатда нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Имкон қадар буларни камайтиришга ҳаракат қилмоқ лозим. Шериклар қулоқчиндан фойдалансин. Мусийқа қўйиб қўйилган бўлсада, уни эшитмасликка урининг. Қалбан инкор қилинг. Валлоҳу аълам!