Кайнонамнинг иши тугрими?

07:15 / 25.07.2021 | Дилноза | 292

Ассалому алайкум! Устоз. Оллох узи кечирсин хеч кимни ёмонламокчи эмасман, лекин кунглимда бироз огрик бор. Келин булиб тушганимга 13 йил булди. Оллохга шукр 4та фарзандим бор. Миллатим тожик кайнонам мени хар доим (узр сурайман) ит тожик ифлос тожик деб хакорат киладилар хатто фарзандларим турмуш уртогимнинг ёнларида хам шундай пайтда дилим жуда огрийди хафа булиб кетаман. Оллох узи кечирсин кайнонамни ёмон куриб коламан. Шундай пайтларда нима килишим керак? Кайси дуоларни укисам дилим огримайди? Кайнонамни шундай деб хакорат килишга хаклари борми? Маслахатингизга мухтожман. Рахмат.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ислом дини энг маданиятли дин. Мўмин мусулмонларнинг тарбияси шу даражада бўлиши керакки бошқа дин вакиллари мусулмонларга ҳавас билан қарайдиган даражада бўлишлари керак. Аммо гоҳида тарбия, яшаш муҳит, амалларнинг нотўғри экани билан одам ўзини тутиши билан бошқаларнинг беҳурмат бўлишига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Сиз қайнонангизга қараб хулоса қилинг. У кишини ўзингиз учун устоз деб қабул қилинг. Нима қилиш нотўғри эканлигини яхшилаб ажратиб олинг. Сизнинг қайнонангизга ва бошқаларга бўлган муносабатингиз шу даражада гўзал бўлсинки қайнонангиз ҳам сизга қараб ўз феълини, одатларини, тарбиясини ўзгартиришни ҳоҳлаб қолсин. Тушкун бўлсангиз, дилингиз оғриса ва умуман ҳар доим ҳам истиғфорни такрорлаб юраверинг. Ибодатларингизда қайнонангизни дуо қилиб туринг. Валлоҳу аълам.