Ассалому алайкум! Қайнонам шу йилнинг 8 май куни вафот этдилар. Қайнопаларим ҳисоблаб марҳумнинг қирқини 10 июл куни ўтказамиз дейишди. 3 кундан кейин эса қурбон ҳайити бўларкан. Шу 2 та маросимни бирга ўтказса бўладими, ёки алоҳида қилиш керакми? Агар бирга қилиш мумкин бўлса, қайси санада қилган маъқул?
– Ва алайкум ассалом! Шариатда 40 деган нарса йўқ. Бу бидъат амалдир. Қолаверса ҳайит бу байрам, уни мотам қилиб ўтказилмайди. Валлоҳу аълам!