Алимент ҳақида

02:17 / 26.07.2021 | Gulnoza | 510
Ассалому алайкум! 1 нафар фарзандим билан турмушдан ажраганман, собик турмуш ўртоғимдан бола учун бериладиган алимент пулини зарурат бўлиб ишлатсам рози бўлинг, деб сўраганимда розиман ёки рози эмасман, демаганлар. Алимент пулидан ишлатишим мумкинми?
2-саволим, фарзандим тарбияси учун ўзимни илм олишимга ишлатишим мумкинми?
3-саволим, бу пулдан эҳсон қилишим мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадани берилади. Уни ишлатиш учун эрингиздан рухсат сўрамайсиз. У боланинг пули ва унга бола ҳақли. Валлоҳу аълам!