Уй ишларим ва болалар

21:44 / 03.08.2021 | ..... | 487
Ассалому алайкум! Уйимизда ишларимиз анчагина. Менимча қайнона-қайнотам рўзғордаги барча ишларни келин қилиш керак, деб тушунсалар керак. Қўлимдан келганча уй ишларни қиламан, лекин барибир мендан кўнгиллари тўлмайди. Иккита ўғлим бор, ҳозир болаларимни дарсларига қарашга кўп вақтим бўлмаяпти. Уйимизда бола тарбиясига эътибор берилмайди. Болаларим катта бўлиб қоляпти лекин дарсларини ўзлаштириши, тарбияси кўп яхши эмас. Болаларимга вақт ажратаман, дарс қилдираман, тарбиясига қарайман, деб кўп уйлайман, лекин бу ишларга вақтим камдан-кам бўлади. Саволим уйимиздаги ишларим қолиб кетса ҳам қайнона-қайнотам, ҳўжайиним ишларимдан норози бўлсалар ҳам болаларимга қарасам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Аммо оилавий низо чиқмаслиги учун бунга келишиб олиш керак. Буни эрингиз ота-онасига айтсин. Валлоҳу аълам!