Канализация

16:40 / 03.08.2021 | Мукаддас | 389
Ассалому алайкум! Уй куриш учун ер сотиб олгандик. Канализация учун ўра қаздиришимиз керак эди. Баъзи одамлар ошхонадан чиқаётган чиқинди сувлар учун алоҳида ўра қаздириш керак, ҳожатхона ва ҳаммом учун эса алоҳида, дейишди. Мен ўйлашимча, бу унақа катта масала эмас, муҳими ушоқлар ва озиқ-овқатларни исроф қилиб, оқизмаса бўлди. Лекин барибир иккиланиб қолдим. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Умумий жойга қўшилиб кетадиган бўлса фойдаси йўқ. Аммо қўшилмайдиган бўлса алоҳида қилган афзал. Валлоҳу аълам!