Ассалому алайкум! Агар корхона маълум кредитни АҚШ долларида олса-ю, лекин тўловларнинг барчаси ўзбек сўмида бўлса. Уни ҳам риболи кредит деб ҳисоблаймизми? Ёки бу ҳолатда тўловни тўлаш пайти ва ҳолати инобатга олинадими? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳам рибога киради. Валлоҳу аълам