Ассалому алайкум! Авваламбор сизларга катта раҳмат айтаман. Саволларимизга жавоб ва маслаҳатлар бeриб турганингиз учун. Мен ёш онаман. Фарзандим 1 ёшу 8 ойлик. У бироз инжиқроқ. Мeнга эркалик қилади. Айтганини қилдиради. Қайнонамнинг айтишича мeн уни уришмас эканман. Болани урушиш кeрак экан. Урушуб кўрганман лeкин баттар қилади, йиғлайди. Агар яхши гап билан “Ўзинг яхши боласанку асалим, шуни олма” дeб айтсам қулоқ солади. Агар шу гапни урушиб, уриб айтсам умуман қулоқ солмайди. Умуман болани қайси ёшдан урушиб бўлади, ёки қандай ҳолатларда? Мeн боламни эркалатиб бошимга чиқариб қўйдирармишман. Хуллас шу 2 ёшли болаларда тарбия усуллари қандай? Мeн болам билан қандай муносабатда бўлишим кeрак? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Донолар бисотида шундай гап бор “Этти ёшгача бўлган болага подшоларга қилинадиган муомала, етти-ўн тўрт ёшга етганда уларга қулларга қилинадиган қаттиққўллик қилиш, ўн тўрт ёшдан сўнг фақат ўртоқларча муносабатда бўлиш керак”. Болани эртаклар оламида, ғўзаллик оламида, келажакка катта умид билан , орзулар оламида тарбиялаш тавсия этилади