Ассалому алайкум! Фарзандларимнинг отаси билан 2008 йилда турмуш қурдик. У пайтда 21 ёшда эдим. Никоҳсиз, фақат ЗАГС орқали. Шу кунгача бўлган ҳаётимиз зино ҳисобланадими? (2014-йилдан бери уй олиш мақсадида Россия давлатида меҳнат қилиб келябман, ёлғиз ўзим, эрим, фарзандларим билан уйда.) Диний тушунчам умуман бўлмаган, Аллоҳ борлигига ишонганман, лекин динимиздан, шариатдан илмим бўлмаган. Ҳозирга келиб алҳамдулиллаҳ, 5 вақт намозни бошлаганман. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, Аллоҳни танидим, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танидим. Ҳозирги кунда эрим билан ўртамиз совиб кетган, нима қилишни билмаябман. 1. Агар яшамоқчи бўлсак, бирга никоҳ ўқитиб яшасак бўладими? 2. Қуръони каримда ўқигандим зино қилувчи билан иймон келтириб, солиҳ амални қилган одам никоҳ қурмаслиги керак, зинокор билан зинокор баробар, деб ўқигандим. 3. Агар эрим тавба қилиб намоз ўқимаса, у билан никоҳ қурмаганим маъқулми? Бошим қотиб қолди нима қилишни билмаябман?
– Ва алайкум ассалом! Эри хотин бўлиб яшаш учун шаръий никоҳ шарт. У билан никоҳ ўқитиб яшашингиз жоиз. Яхшисидан ёмони кўп бўлса у билан яшамаганингиз афзал. Аммо оилангизни мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилсангиз бўлади, айниқса орада фарзандлар бор экан. Бундай узоқда ишлаб пул топишингиз ярамайди. Эрингиз топсин. Сиз фарзандларга қаранг. Ҳамма нарса ҳаракат меҳнат билан бўлади. Оила ҳам. Валлоҳу аълам!