Аёлларнинг кийим-кечакка ружу қўйишлари

16:51 / 03.08.2021 | Маъмурахон | 398

Ассалому алайкум! Мухтарама Одинахон. Мени хар доим бир мавзу қийнаб келади. Аксарият илмли аёлларимиз кийим-кечакка ружу қўйишган. Давраларда кийимга қараб муомала қиладиганларига ҳам гувоҳ бўламан. Аёлларимизнинг ўзлари учун тез-тез кийим сотиб олишлари ёки тиктиришлари ҳақида динимизда қандай кўрсатмалар бор? Кўпинча имконсиз аёлларимиз башанг кийинган аёллар орасида ҳижолат бўлиб, тортиниб ўтирганларини кўриб изтироб чекаман. Шу мавзуга ойдинлик киритсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! "Ҳадис ва ҳаёт" силсиласининг "Таом, шароб, либос" жузини ўқишни тавсия қиламан. Валлоҳу аълам!