Талоқ масаласи

02:20 / 04.08.2021 | Shohida | 428
Ассалому алайкум! Жияним хотинига талоқсан, деб айтиб 2-3 кундан кейин яна апоқ-чапоқ бўлиб юришди. Шунда буларга 1 талоқ тушдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқсан деб бир марта айтган бўлса бир талоқ бўлади. Идда ичи қайтариб олган бўлса никоҳ ўқитиш шарт эмас, ярашиб кетишаверади. Валлоҳу аълам!