Ассалому алайкум! Яхшимисиз, мен зоҳида. солиҳа аёл бўлишни жудаям орзу қиламан. Бунга қўлимдан келганча ҳаракат қиламан, буни йўлида Жанобимиз Росулаллоҳимиз с.а.в. аёллари ҳақида кўп эшитишга, ўқишга ҳаракат қиляпман. Лекин битта нарса доим мени қийнаяптти. Ҳазрати Фотима р.а., Ҳазрати Ҳадича р.а. ҳақларида эшитишни бошлашим билан нимадир ичимда сен ўзингни уларга тенглаштирма, улар ҳозир бўлганларида бу дунёда сени менсимаган бўлишарди (Астағфируллоҳ) деган гап келаверади. Хайдаб юборишга ҳаракат қиламан, бир ҳил вақтларда қўрқиб кетаман уларга ҳасад қиляпманми деб. Менга нима маслаҳат берасиз устоз, нима қилсам шу нарсалар йўқолиб кетади . У инсонларга ҳаргиз тенг бўла олмаслигимизни биламану, Аллоҳ ризоси учун уларга сал бўлса хам ўхшагим келади, нимадир ҳалақит беради тушунмайман. Жавоб учун раҳмат олдиндан. Аллоҳ ҳамммизга жаннатнинг саккизинчи эшигидан киришимизни насиб қилсин.
– Ва алайкум ассалом! Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Зикр аҳлидан сўранг” китобларининг 7 чисини ўқиб чиқишни маслаҳат қилган бўлардим. Иймони бор инсонларда баъзида ваҳима ва васваса бўлиб туради. Шу йўл билан шайтон ҳужум қилиб туради. Бундай ҳолатларда ўша китобда ёзилган амалларни бажариб туриш лозим ва тушкун кайфиятга тушмай аксинча иймон соҳиби эканлигидан ҳурсанд бўлиш керакда ибодатларини янада мукаммал бажаравериш керак. Кўпроқ зикр қилиш ва Қуръон ўқиш, дам олиш, сув ичиш, вақтида ухлаш, ҳар куни пиёда юриш, сабзавот, кўкат, ёнғоқ ва меваларни истеъмол қилиб туриш керак. Иложи борича билимларни янада оширишга ҳаракат қилавериш керак. Агар яна бошқача ҳаёллар келаверса ёки шу ҳолат чуқурлашаверса у ҳолда психотерапевт ёки психоневролог қабулига бориш керак. Валлоҳу аълам!