Ота-онамга нафақа ажратиш

11:50 / 06.08.2021 | Bintu Ravshan | 277
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз, саволим шундан иборатки, мен турмушга чиққанман, яқинда университетни битиряпман ва ин шаа Аллоҳ турмуш ўртоғим билан бирга ишламоқчимиз. Ота-онам мени ўқишга киришим ва ўқишим учун кўп қийинчилик кўргандилар, буларни ин шаа Аллоҳ ўқишни битириб қайтараман, деб ният қилардим. Аммо тугатмасимдан турмушга беришди. Энди ҳозир мен топган даромадимни ярмини ота-онамга нафақа сифатида ажратсам бўладими? Қиз фарзандлар ҳам ота-онасига нафақа ажратиши жоизми? Ота-онамни энди ишлашларини истамайман, ўзим таъминламоқчиман. Биз икки қиз, бир ўғилмиз, укам ҳали анча ёш. Ҳали боғчага ҳам чиқмайди. Шу масалада маслаҳат берсангиз. Мен ота-онамга моддий қарашсам улар қарз деб қабул қиладилар, шуни нафақа сифатида деб тушунтираман бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадя денг. Қийналиб қолмайдиган бўлсангиз беринг. Валлоҳу аълам!