Магний витамини ҳалолми?

15:24 / 28.07.2021 | Hulkaroy Ergasheva | 1422

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, манга ҳомиладорликда тонусни олдини олиш учун Магний Б6 тавсия қилишди, олиб ичишдан олдин таркибини текшириб чиқсам Э572 қўшиларкан, уни чўчқа ёғидан ёки ўсимлик ёғидан оларкан. Лекин ҳеч қайси дорихонадан айнан қайси биридан олинганлиги ҳақида маълумот ололмадим. Ўзбекистондаги ҳалол магний витаминларини қандай топсам бўлади?

Шифокор:

Ва алайкум ассалам. Аптекалардан сиз хохлаган маьлумотни ололмайсиз , бу маьлумотни факатгина дорини ишлаб чикарувчилар бериши мумкин e.mail адресига интернет оркали мурожаат килсангиз. Уни урнига Узбекистонда ишлаб чикарилаётган Магнецин  препаратини 2 таблеткадан 2 махал ичсангиз булади .

Суткалик Магнийга булган эхтиёж эркаклар учун 400-420мг , аёллар учун 310-320 мгни ташкил этади . Табиий озука моддалар орасида хам магний элементига бой махсулотлар бисёр , булар : ёнгок, гречка, пшено, шпинат, сабзи, шафтоли , урик, малина, кулупнай, банан, кунжут  кизил ловия ва кукатлар. Яна эьтиборингизни бир нарсага каратмокчиманки, магнийни дори воситаси куринишида кабул киламизми еки озука таркибида кабул киламизми , маьлум коиларга риоя килинмаса , уни нечоглик куп истеьмол килинса хам организм томонидан узлаштирилмайди. Магнийнинг ичаклар оркали сурилишига тускинлик килувчи моддалар булар : кофе, аччик чой, гуштнинг ёгли турлари,тузламалар,пешоб хайдовчи дорилар, ширинликлар , музкаймоклардир.