Ўқиш

06:57 / 10.08.2021 | Z | 300
Ассалому алайкум! Институтга, мадрасага топширдим ва ҳали номаълум жавоблари, ўзимни қизиқишим Ислом динига хизмат қилиш ниятим бор. Лекин мадрасага кира олмасам ва корейс тили институтига ҳам топширдим, агар Корейс тилига кирсам, ўқисам менга динимда умматни олдида манфаат бўладими? Шунга иккиланиб турибман. Қуръон ёдлайман, 14 пора ёд олганман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Манфаат бўлади, иншааллоҳ. Шу тилда динга хизмат қилиш мумкин. Валлоҳу аълам!