Ҳайит кунлари

17:35 / 15.08.2021 | Mohinur | 276
Ассалому алайкум! Одина опа, яқинда дадамлар оламдан ўтдилар. 1 ойдан кейин Қурбон ҳайитини нишонладик, ҳайит кунлари аёлу эркаклар ўлим бўлган хонадонларга бориб таъзия билдириб, Қуръон тиловат қилиб юришади, ўлган одам ҳаққига. 2 ҳайитни бизга Аллоҳ байрам қилиб берган, таъзия билдирганам, эшик очиб ўтирганам гуноҳга қолади, десам, яқин қариндошлар келиб Қурон тиловат қилиб ўлган одамга бағишласа, нимаси ёмон дейишди. Бу масалада кимни фикри тўғри?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Шариатда аза уч кун. Ҳайит эса байрамдир. Ҳайитда азахонлик қилиш дуруст эмас. Аммо шу хонадон зиёрат қилинганида ўтганларни эслаб ҳақларига тиловат қилиб қўйиш жоиз. Валлоҳу аълам!