Қўй атрофида айланиш

22:31 / 15.08.2021 | mkk nmm | 626
Ассалому алайкум! Уйга қўзичоқ олиб келишди, сўйишга, ундан олдин атрофида айлансин қўзичоқ дейишди, бўлмади, кейин ўзинг айлан, дейишди. Айландим, лекин жуда қўрқдим, гуноҳ бўлишидан, лекин улар отинойилик қилма дейишди. Яқинда ўқишга киргандим, шунга деб ўйлаб қолдим. Саволим шуки, динимизда нимадир бўлса, ҳайвон атрофида айланиш борми? Бу катта ширк ёки бидъат эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу иш бирор нарса қилиб беради, деб эътиқод қилинса ширк бўлади. Бу амал бидъатдир. Валлоҳу аълам!