Азон

12:17 / 15.08.2021 | Bintu Ravshan | 269
Ассалому алайкум! Қадрли устоз, биз яқинда фарзандли бўлдик, алҳамдулиллаҳ. Карантин бўлганлиги учун фарзандимиз қулоғига турмуш ўртоғим ўзлари азон айтдилар, муллага айтиб ўқитинглар, дегандилар қайнонам. Лекин кўчага олиб чиққани қўрқдик. Шунга энди қайнонам буни мулла ўқиши керак, сен ўқиганинг тўғри келмайди, деб бир ойлардан кейин қайнонамларнинг уйларига борганимизда муллага ўқитмоқчилар. Бу вазиятни ўзи тўғрими? Болага икки мартта азон ўқилган бўлиб қолади? Турмуш ўртоғим ўзлари ўқиганлари қабул деб умид қилсак бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Отаси айтгани кифоя, мулла айтиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!