Қарз

23:01 / 13.08.2021 | Болтабой Сафарбоев | 265
Ассалому алайкум! Бир дўстим сўраб беришни илтимос қилганди.
1) Дўстим менга билет олган, билетни лирада ҳисоблаган кассачи, у доллар берган, мен унга доллар бераманми, лирами?
2) Бир таниши дўстимга бир нарсани жўнатма (посилка) қилишни илтимос қилган, посилка долларда ҳисобланади, килосига. Дўстим долларга тенглаб лира берган, у танишидан лира олсинми, долларми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қарзни ҳар қандай пулда қайтариш жоиз. Муҳими қарз берган қийматига тенг бўлиши. Валлоҳу аълам!