Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим вафот этганлар, шундан кейин унинг оила аъзолари ўзгариб қолишди, мени ва фарзандларимни малол ола бошлашди, аввалига иккинчисиниям қиз туғди деб маломат қилдилар, эрим вафот этганида қорнимдаги хомилам тўққиз ойлик эди, кейин ҳар бир ишиидан айб қидиришарди, мен болам хали гўдак бўлганлиги учунишламасдим, аммо қайнонам сизларни нега мен боқишим керак дерди, хечнарсада менга ёрдамлашмас, хатто болаларимга хам қарамасди, ғалвасини кўтармасди, майли унгаям осонмас фарзандини йўқотди деб ўзимга таскин берардим, аммо менга юам осон эмасди, иккита гўдак фарзандларим билан бева бўлиб қолиш мен учун ҳам оғир эди, мен бировларга очилиб гапирмай қўйдим, лекин шунданам жанжал чиқаришди, очилмадиз, кулмайсиз деб, қандай кулишим мумкин ахир кўнглим йиғлаб турса... Хуллас арзимаган бахоналар билан жанжал қилишарди, энг ёмони ўтиргани тўшак ҳам бермай қўйди қайнонам ёмон бўлиб кетади деб, уйимдан сепимдаги тўшакларни опчиқиб солсам мехмон келса соламиз опкириб қўйинг дерди, хуллас ерда ўтирадиган кунларим бошланди, ўшанда фарзандларимнинг бири икки ярим иккинчиси бир ёш эди, бу ўртада қайнонам икки маротаба уйимдан кетинглар деган, турмуш ўртоғим ёлғиз ўғил бўлишларига қарамай бизни уйдан кеткизишга харакат қилиб қолишди, қайнопаларим уйни ўз номига ўтказиб олишди, мени ва қизларимни сиғдиришмади, иложсиз ота онамнинг уйларига бордик, дадам биз ўзимиз боқамиз сизларни болам шу сениям уйинг деб бизни ўз қарамоғига олдилар, бу орада ўзимни тикладим оллохимнинг кўмаги билан, сўраганим фақат сабр бўлди, институтга кирдим, ателье очдим, катта қизим мактабга кирди, лекин қайнона қайнотамдан тинмай хабар олиб турдим, болаларимни олиб кўриб кептурдик, лекин энди қайнонам бизни хайдаганини тан олмаяпти, бир пайтлар фарзандларимнинг хаққи бўлган уйни қизларини номига ўтказиб, бизни сиғдиришмаганди, энди бу болаларни кўчадан топиб келмагансиз бизниям болаларимиз деб тез тез уйига олиб кетадиган бўпқолишди, у ерда ортиқча эркалатишади, қайнотамнинг сўкиниб гапирадиган одати бор, бу қизларимнинг тарбиясига ёмон таъсир қилади жўнатмиман десам ҳаммага арз қилишяпти, улар ёлғиз ўғлини зурриёдларининг ҳаққидан қўрқмай, етимларнинг бошини силаш ўрнига уйида хайдашгандию, ўшанда оллох бор жазо бергувчи мен ким бўлибман, оллох кўриб турибди деб баърини ичимга ютдим, энди буларнинг қилаётган ишлари тўғрими, ота онамнинг уйлари олти сотих, укам аёли билан, ота онам, мен қизларим шу олти сотихда яшаймиз, қайнотамнинг уйи ўн икки сотих аммо бизга хечнима ажратмади, қизларининг номига ўтказиб қўйишди, уй оламиз десак катта миқдорда экан, кредитга олгани укам рози эмас... Мен шундай қийналиб юрсаму, қайнона қайнопамларга буни умуман қизиғи йўқ, бирор нарса кўтариб келиб хабар олишмайди, ўзимиз борамиз, шунча йилдан бери дадам ва укам бизни боқяпти, онам қизларимни тарбиялаяпти, дадамнинг қизларни тарбияси икки томонлама бўлиб бузилади деб қизларимни қайнотамникига жўнатмасликка исломда хаққи борми, мен ер талашмадим, мол талашиб хаққимни талаб қилмадим, хаммасини Аллохга солдим,қайнонамнинг етимлар ҳаққина қизларига бўлиб беришга хаққи бормиди, эрим вафот этган бўлсада, ўша уй қизларимга тегиши керакмиди, мен ўз хохишим билан кетмаганман, ўлган жуфти халолим хурмати бир умр шуларни хурматини қилишга розиман деганман, мен буёғига қандай йўл тутай? Исломда етимлар ҳаққи ва хаққига хиёнат қилишнинг жазоси, мерос хақида тушунча беринг илтимос, қимматли вақтингизни ажратганингиз учун ташаккур, Аллох илмингизни зиёда қилсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Масалага аниқлик киритиш лозим. Уй аслида кимники? Агар қайинотангизники бўлса у истагани кишисига бериши жоиз. Сиз ва қизларингиз эрингиздан қолган нарсаларга ҳақлисизлар. Шунга яна нотўғри хафа бўлиб юрган бўлманг. Улар ҳақсизлик қилаётган бўлса бу жавобсиз қолмайди албатта. Аммо қизларингизни яқинларидан тўсманг, бу жоиз эмас. Аллоҳдан ҳидоятларини сўранг. Валлоҳу аълам!