Дўстлар

22:15 / 17.05.2017 | Савол | 1649
Ассалому алайкум! Яқинларим ва дўстларимга қўлдан кeлганча ёрдам бeраман. Агар ишларим тўхтаб қолса бирортаси хабар ҳам олишмайди. Йиғилишиб ўтирганда устимдан кулишади, ортимдан ҳар хил гаплар гапиришади. Ишларим юришганда яна пайдо бўлиб қолишади. Нима қилай?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Аввалом бор, бировга яхшилик қилганингизда «Аллоҳ учун қиляпман» деган гапни миянгизга сингдиринг. Сабаби Аллоҳ учун қилинган ишнинг ажри буюклигини биламиз, шунда қилган яхшилигимиз бандасидан қайтиш ёки қайтмаслиги бизни қизиқтирмай қўяди. Инсонлар сизнинг устингиздан кулишини боиси эса, сизда ўзингизга бўлган ишонч камлигидадир. Бунда улардан айб қидириш нотўғри. Яъни, салобатингиз етарли эмас. Қанча кўп ҳадис ёдлаб, уларга амал қилиб яшашга интилсангиз, кам гапли, ҳеч ким билан тортишмайдиган (ҳақиқат сиз тарафда бўлса ҳам), кўп ибодатда ва дуода бўлсангиз, мазкур амаллар сизга жуда катта офият, ҳотиржамлик ва салобат бағишлайди. Психология тили билан тушунтирадиган бўлсак, бу ишлар сизда ўта кучли энергияни пайдо қилади. Бу энергия инсонлар ўртасида обрў қозонишингизни ва уларга ёқимли инсон бўлиб, уларнинг ҳурматига сазовор бўлишингизни таъминлайди. Албатта ўз устингизда кўп ишланг. Шайх Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча сизга тушунарли бўлган китобларини ўқинг. Масалан «Ҳадис ва ҳаёт» китобларидан бошлашингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.