Никоҳдан сўнг ўқиш

14:30 / 15.08.2021 | N | 270
Ассалому алайкум! 1. Қиз маҳрга (университетда) ўқишни сўраса бўладими?
2. Йигит тўйдан сўнг ўқимайсан деб шарт қўйишга ҳаққи борми? Ахир, қиз у ерга айлангани эмас, балки ўқиш учун, жамиятга, оиласига фойдаси тегиши учун борадику. Бундан ташқари, унинг ота-онаси неча йиллар кириши учун вақт, пул ва умрларини сарф этганларку, у увол бўлиб қолмайдими?
Аллоҳ рози бўлсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Маҳрга қўлга кирадиган мулкни сўралади. Валлоҳу аълам!