Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Биз оилада 4 келинмиз. Мени турмуш ўртоғим давлат идорасида ишлайди, қолган қайноғаларим эса мавсумий ишчи. Иккита овсиним алоҳида уйга чиққан, бироқ ҳалиям рўзғоримиз битта. Топилган пул ўртада. Турмуш ўртоғим оилани пулини менинг эҳтиёжим учун ишлатишга рози бўлмайди. Яна битта қайноғамга уй олиниб ҳамма алоҳида бўлгач бўлади бундай нарсалар, дейди. Мен бунга кўнаман. Аммо қайноғаларим уйдаги катталардан пул яширган холда ўз уйларини янги жихозлар билан ясатиш, аёлига тилла тақинчоқлар олиб бериш, ҳаддан ташқари кўп кийим кечаклар олишига шароит яратиб беришади. Бу вазиятда турмуш ўртоғим улар оилани пулига хиёнат қилишади, деб ҳисоблайди. Ҳақиқатда ҳам шундайми? Мен эҳтиёж деганда касал бўлса дори дармон, оч қолмаслик учун озиқ овқат, меъёрдаги кийим кечакни тушунаман. Улар қилаётганлари орзу ҳавас эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Ака укаларнинг сарфиятлари алоҳида бўлиши керак. Улар бир-бирларининг таъминотига масъул эмаслар. Сарфиёт алоҳида бўлганидан кейин ҳар ким ўзича тасарруф қилишга ҳақли. Ўз ихтиёри билан тайин қилинган нафақадан ортиғини аҳли аёлига қилиши жоиз. Валлоҳу аълам!