Ҳамкасб қиз

13:05 / 04.08.2021 | Muhammad Ali | 377

Ассалому алайкум! Илмингиз зиёда бўлсин ва бу йўлдаги саъй ҳаракатларингиз даргоҳида қабул бўлсин. Саволим, ҳўжайиним авваллари ишхоналарида аёл қизлар бўлмагани учун парво қилмасдим. Янги ишларида мана 6 ойдан бери ишлаяптилар, ёрдамчи қиз бор. Бошида парво қилмасдим, кейин телефонда гаплашиш оҳанглари ёқмай тергадим, кейин ўтиб кетди. Кейинчалик бир бирларини суратга олишган, шунчаки дедилар, озгина жанжал билан ҳазм қилдим. Яқинда ўзларини гапларидан уйига ташлаганларини билдим, бир марта эмасга ўхшади. Яна чиқарсангиз розимасман дедим. Бир хонада ишлашади, ўзингизникини алоҳида қилинг десам ёқмади. Кўрган одам нима деб ўйлайди десам, менга қизиғи йўқ дедила. Бекорга рашк қиляпсан, ҳотиржам бўл дедила. Нима қилишга ҳайронман, шу гапларим ўринлими ё индамаслигим керакми.? Жавоб учун рахмат

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз турмуш ўртоғингизга у қиз ҳақида қанча кўп эслатсангиз у шунча ўша қизга талпинаверади. Бу қиз ҳақида турмуш ўртоғингиз билан гаплашманг. У ҳақда саволлар берманг. Бунинг ўрнига ўзингизга эътибор қилишни бошланг. Яъни ўзингизга ҳар куни севган машғулотларингиз билан шуғулланиш учун вақт ажратинг. Бундан кайфиятингиз яхшиланади. Ҳар куни эрталаб юзингизга ниқоблар қилинг. Соғлигингизга эътиборлик бўлишга ҳаракат қилинг. Кунига 8 соат ухлаб, тонгда соат 6 дан кейин ухламасликка ҳаракат қилинг. Ҳамма ухлаб ётганида ўзингиз билан ўзингиз бўлиб, сокинликда ярим соат жим ўтиришга, телефон, телевизорга қарамасликка ва бу вақтда кўпроқ ибодат, зикр билан маўғул бўлишга ҳаракат қилинг. Овқатланишингизга ҳам катта эътибор беринг. Тўғри овқатланишга, балансланган таъомларни истеъмол қилишга ҳаракат қилинг. Ўзингизга савол беринг “Келажагимдан қандай умидим бор, қандай инсон бўлишни ҳоҳлайман, беш йилдан кейин қандай аҳволда бўламан, бунинг учун нима ишларни қилишим керак” каби саволлар берингда тафаккурингизни янада ривожлантиринг. Бу ҳаёт фақатгина эрдан иборат эмаслигини, умр сизга берилганини, умрингиз учун ўзингиз жавобгар эканлигингизни тушуниб етишингиз билан ҳаётингиз буткул ўзгаради. Турмуш ўртоғингиз ҳам сиздан ўзгага қарамайди.Валлоҳу аълам!