Уйлананиш

02:39 / 16.08.2021 | Papji 2 Papji 2 | 402
Ассалому алайкум! Уйланадиган эркак бўлажак аёли билан неча марта ва қандай ҳолатда кўришиши керак? Мени бир дўстим бор, у бўлажак аёли билан тахминан 20 мартача кўришди ва жуда ҳам кўп гаплашипди, шунга сўраяпман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уламолар бир чой қуйиб уни ичгунча бўлган муддат, деб тахмин қилганлар. Номаҳрамларнинг ёлғиз қолиши жоиз эмас, гарчи турмуш қуриш ниятида бўлсалар ҳам. Валлоҳу аълам!