Ассалому алайкум! Бир киши кимки ота-онасининг ҳузурида овозини кўтарса амаллари хабата бўлади деб Ҳужурот сурасининг қуйидаги оятини далил қилди: Эй мўминлар! Овозларингизни пайғамбарнинг овозидан баланд кўтарманг! Бир-бирингизга баланд овозда гапирганингиз каби, унга ҳам баланд овозда гапирманг – ўзингиз фарқига бормаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб кетади. Устоз бу кишининг қиёси тўғрими ёки бу фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хосми?
– Ва алайкум ассалом! Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хос. Қиёс нотўғри. Ота она ҳузурида овоз кўтариш одобсизлик. Валлоҳу аълам!