Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ ҳозирда 4 ҳафталик ҳомиладорман. УЗИ орқали бачадонимда тонус борлиги аниқланди. Шифокорим утрожестан, йодомарин, витамин е ва шунга ўхшаш бошқа дориларни ёзиб берди. Дорилар таркибида желатин борлиги сабабли ичишга шубҳаланяпман, нима қилишни билмай қолдим. Таркибида желатини бор дориларни ичиш мумкинми? Дориларни ҳалоллигини қандай аниқласа бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Таркибида желатини бор дориларни агар у синтетик йўл билан олинганлиги аниқ бўлса истеъмол қилса бўлади, агар у чўчқа маҳсулотидан олинганлиги аниқланилса унинг истеъмоли ножоиз. Уни ҳалол вариантларини излаш керак. Ҳозирда кўп дорилар турли фармацевтик компаниялар томонидан таркиби бир дори моддасини тутса-да, қўшимчалари хар хил ва турли кўринишда ишлаб чиқарилмокда, танлов кенг. Дорининг халоллигини унинг йурикномасида " Таркиби " еки " Состав лекарственного средства" сарлавҳасидаги хар бир дори таркибидаги моддани ўқиб билса бўлади. Асосан Е лари ҳамда желатини аҳамиятли. Ҳозирда ҳалол фармацевтика масаласи оғриқли нуқтамиз... Баъзи дорилар таркибида шубҳали ёки ҳаром элемент тутади, фармацевтларимиз орасидан кимдир бош бўлиб, ҳалол дори воситалари каталогини яратганида эди! Буни кўпдан бери ўйлаб юрибман, ўзим ўта бандлигим сабабли бу ишга кириша олмаяпман, ниятим бор эди, диндошларимизга қулайлик яратиш учун шу ишни қилиш. Телеграммда Фармэксперт номли канал мавжуд, шу канал админига мурожаат қилиб дориларнинг таркиби, ҳалоллиги ҳақида маслаҳат олсангиз бўлади, кўпдан буён кузатаман, холис фикр билдирувчи инсонлар. Валлоҳу аълам!