Ассалому алайкум! Исмим Акмал, ёшим йигирма бирда. Ҳамма нарсадан ҳафсалам пир бўлган. Олдинлари бундай эмас эдим, умидсизлик, эътиборсизлик мeни қамраб олган. Бу ҳолат ишимга ҳам, шахсий ҳаётимга ҳам таъсир қиляпти. Авваллари шўх, барча ўспирин йигитлар каби шижоатли эдим
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Акмалжон, афсуски ўзингиз ҳақингизда жуда кам маълумот бергансиз. Инсон хафсаласини, ҳаётдаги шижоатини шунчаки йўқотмайди. Албатта бунинг қандайдир сабаби бор. Сизга маслаҳатим, психолог кўригидан ўтинг. Чунки бирон дардни даволаш учун, унинг сабабини билиш керак. Ҳозирча Доктор Оиз Қарнийнинг «Ўкинма» номли китобини, Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг «Сиз қандай яшамоқчисиз» номли китобларини ўқишни ва вақтида 8 соатлик уйқу, тўғри овқатланиш, бадантарбия билан шуғулланиш, хар куни эрталаб албатта иссиқ ва совуқ душ қабул қилишни тавсия қила оламан. Валлоҳу аълам!.