Китоб қизғониш ҳақида

01:37 / 17.08.2021 | Zuhra Mamatkabirova | 345
Ассалому алайкум! Мен китобларимни бериш борасизда қизғончиқман, китобимга шикаст етказишса кўнглим оғрийди. Кўп ҳолларда қандай олишган бўлса, шу ҳолда қайтаришмайди. Шу сабаб бергим келмайди. Баъзида шундай қилганим учун ўзимдан уялиб кетаман, ахир мўмин банда ўзига хоҳлаганини биродарига ҳам раво кўрсагина мўмин бўлади, дейилган. Қуръон ўқувчилар гўзал хулқли бўлади, дейилган. Бу қилаётган ишим тўғрими? Қандай маслаҳат берасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида нарсаларини бошқаларга раво кўришга тарғиб қилинади. Лекин мулк эгаси сифатида бериб бермаслик сизнинг ихтиёрингиз. Китобларингизни берсангиз савоб оласиз. Аммо бермасангиз бу ҳам жоиз. Баъзи илм аҳллари китобларини бергилари келмагани хабарлари келтирилган. Валлоҳу аълам!