Инжиқ бола

22:42 / 17.05.2017 | Савол | 1716
Ассалому алайкум! Фарзандим октябрда уч ёшга тўлди, ўғил бола. Қайсар, «фақат мeни айтганим бўлсин» дeйди, айниқса тeлeфон ўйнайман дeб кўп йиғлайди. Олти фарзанддан энг кичиги, шунга эркалик қилармикин. Айниқса мeнга ёпишиб қолгани асабимга таъсир қиляпти, қаерга бормай кeтимдан қолмайди. Боғчага бeрайлик дeсам хўжайиним рухсат бeрмаяптилар. Нима қилсам бўлади?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Аввалом бор болага 5 ёшигача Подшога муомала қилгандек муомала қилинг. Ширинликни умуман берманг. Сабаби ширинлик болага бошида кучли энергия беради, кейин бола бунинг оқибатида ўта шўх бўла бошлайди, кейин чарчаб инжиқлик қилади. Бола тарбиясида уни уришмай, тўғри тушунтириш керак, яъни асл сабабида тўхталиб, нима учун «у мумкинмас, бу мумкинмас…» ва ҳаказо. Агар шундай қилмасак бола бора-бора қайсарлиги ошиб, гапга киргиси келмайди. Фарзандингизни ўзингиздан ажралмаслигини сабаби эса, сизнинг ўзингизда болани ҳеч кимга ишонмаслик ҳисси ўта кучли. Ҳар доим Яратганга таваккал қилинг, омонат қилинг, «Яратганни ўзи асрайди» деган ҳотиржамлик ҳиссини ўзингизда пайдо қилинг. Телефонни мумкин қадар болага кўрсатмасликка ҳаракат килинг. Табиий йўл билан ўйналадиган ўйинлар бор, ана ўша ўйинларда болаларингизни аралаштириб ўйнатинг, масалан бекинмачоқ, хар ҳил копток ўйинлари ва ҳаказо. Валлоҳу аълам!.