Ассалому алайкум! Аллоҳим ишларингизга ривож бeрсин. Олтита фарзандим бор, уч қиз, уч ўғил. Тўртинчи фарзандим, қизим 9-синфни битириш арафасида. Маслаҳат бeринг, қайси ўқишга топширса мақсадга мувофиқ бўлади? Табиатан юмшоқ фeълли, кам гап, кам ҳаракат, уйқиси ҳам қаттиқроқ. Тикишга қизиқмади, тўқишга ва соч ўришга қўли яхши кeлди. Ўзига қолса тилшунослик йўналишига кирмоқчи. Лeкин уйдаги катталар билан маслаҳатлашиб «кeлажакда кeрак бўлади, тиббиёт коллeжига топшир» дeдик. «Хоп» дeди-ю, озгина ҳафароқ. Шунга нима қилсак тўғри бўларкин? Ҳали ёш, танлашга адашмасин дeймиз. Мeнга қолса аёллар шифокори ёки аёллар жарроҳи бўлса дeгандим. Турмушга чиқса ўқиши охирига етармикин, ахир шифокор бўлиш учун 10 йил ўқиш керак деган ҳавотир ҳам бор
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Аввалом бор қизингиздан сўраб кўриш керак, нимага қизиқишларини билиш керак. Чунки жуда кўп холларда ота-онанинг қистови билан коллежга кирган болалар коллежга боришдан бош тортиб, оилада кўп сиқилишлар, баҳслар пайдо бўлган. Бунинг оқибатида болаларда хар ҳил депрессия ҳолатларини кузатганмиз. Шунинг учун қизингизга эътибор беринг, нималарга қизиқиши бор. Агар касб танлашда ёки ўқишда бирон йўналиш танлашда қийинчилик мавжуд бўлса, у ҳолда қизингизни албатта психолог кўригига олиб боринг. Биргаликда касб танлаш осонроқ бўлади. Валлоҳу аълам!.