Ассалому алайкум! Биз оиламиз билан чет элда яшаймиз, болаларим шу ернинг боғчасига боришларига тўғри келяпти. Бу ерда биздан бошқа мусулмонларнинг ҳам болалари боғчага чиқишади. Бу ердаги боғчаларнинг деярли барча таомларига соус қўшилади. Шу соус таркибида алкоголь мавжуд. Мусулмон болалар учун алоҳида қозонда таом килишаркан, лекин соуссиз килишмас экан. Уларнинг айтишича, бошка муслмонларнинг ота-онаси агар овқат қайнатилса, ундаги алкоголь буғланиб учиб кетади, шу сабаб уни болага берса бўлади, дейишибди. Биз қандай йўл тутайлик? Олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Кўпчилик экансизлар, келишиб шу соусни солмасликни илтимос қилинглар. Ўрнини босадиган бошқа нарса бордир?.