Ассалому алайкум! Қайнсинглим холасини қизи билан уришиб қолган эди. Яраштирмоқчи бўлгандим жанжалга айланиб кeтди. Виждоним қийналяпти. Олдиндан жавобингиз учун раҳмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Икки кишини ўртасига тушиш жуда мушкул иш. Албатта агар ҳақиқатни гапирганингизда тушунадиган инсон бўлсагина хафа бўлмайди, аксинча тушунчаси калтароқ инсон бўлса, бундай ҳолатда сизнинг душманингизга айланади. Икки кишининг, айниқса қариндошлар, қудалар ўртасига тушиш жуда номаъқул ҳодисадир. Ҳозирча иккала томонга бир-бирини яхши кўрсатиб, узурингизни ва асл мақсадингиз уларни яраштириш эканлигини тушунтиринг. Ҳамда бу ишдан ўзингизга хулоса чиқариб олинг. Валлоҳу аълам!.