Бола тарбияси

20:57 / 18.05.2017 | Савол | 1715
Ассалому алайкум! Мeни иккита фарзандим бор. Катта фарзандим ўғил, етти ёшда. Кичик фарзандим – қиз, икки ёшда. Ўғлим ёшлигида (уч ёшгача) жуда кўп касал бўлган. Шу сабабми, ёки оиламиздаги муҳит туфайлими уйдаги бувиси ва бувасига жуда ҳам қўпол муносабатда бўлади (бувиси доимо ҳафа бўлиб гапирадилар). Мен билан хўжайиним кундузи ишда бўламиз. Айтишларича биз уйга кeлишимиз билан яхши бола бўлиб қолар экан. Мен доим ҳижолатда бўламан. «Сизлар болани кўнглига қарайсизлар, бизни ҳурмат қилмай қўяди бу бола» дeб жуда кўп уришадилар. Ўғлимга тушунтираман, «Хўп ойижон, яхши бола бўлдим» дeйди. Бу ҳол кўп такрорланади. Шунга маслаҳат бeрсангиз, ўғлимга тўғри тушунтиришга ҳаракат қиламан. Лeкин уйимдагиларни олдида уни кўнглига кўп қараб, тарбиясини бузаётган она мисолидаман. Саволим ноўрин бўлса, узр сўрайман
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Фарзандингизга шунчаки ота-онасининг эътибори етарли эмаслигидан «ёмон бола» бӯла бошлайди. 5 ёшгача бўлган болаларга подшохга қилинган муомалани қилиш керак. 5 ёшдан 14 ёшгача бӯлган болаларга дӯстона муносабатда бўлиб, номаъқул иши учун, тушунтириш ишларини олиб бориш керак. Бу ҳолатда уларни койиб бӯлмайди. Чунки агар уришиб берсангиз, қулоғига гап кирмайди, аксинча тескарисини қилади ва қайсар бўлиб қолади. Ширинликни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилган болалар ҳам қайсар, урушқоқ бӯлишади. Кӯпроқ тузи камроқ, табиий нарсаларни едиринг. Кечқурунлари эртак айтиб беринг. Лекин эртагингизни негизида фарзандингизнинг ишларини баёни бӯлиши ва фарзандингиз эртак қахрамонига айлантирилиши керак. Шунда бола ўзига ташқи муҳитдан қарай олишни ӯрганади. Валлоҳу аълам!.