Ассалому алайкум! Бундан уч ой олдин юрагим тез уриб шифохонага тушдим. Асабдан дейишти, рухшуносга бориб даволандим. Юрагимни текширтирдим, яхши чиқти. Ҳозир эса ҳар доим хавотирдаман, нимадандир қўрқиб яшайман, ёмон нарсани кутаётгандекман. Кечқурун ухлашга қўрқаман, кечаси ухламай ўтириб чиқаман, беҳаловат бўламан. Бошим кўп оғрийди. Иродасиз бўлиб қолганман, бир нарса қилмоқчи бўламан-да, эртага суриб боравераман, ҳеч нарса қилгим келмайди, факат ётаман, ҳаётни кизиғи қолмагандек гўё. Ўз хоҳишим билан 5 ой олдин турмушдан ажрадим. Ҳар куни сабабсиз тортишувлар, рашк, пичинг гаплар эди, турмуш ўртоғим мени ўз буюмидек кўрар эди, эркинлик бермади, ҳаттоки уйимдагилар билан уриштириб қўярди, ёлғон гап гапириб урарди. Ўша вақтларда ишдан уйга келгим келмас эди. Сабаби жанжал бўлишдан олдин хавотирга тушардим, асабийлашсам юрагим озгина тезлашганини сезардим. Илтимос, менга маслаҳат беринг, қутқаринг мени, гўёки сўниб бораяпман, буни ўзим билсам ҳам бир иш қилишга журъатим етмаяпти. Ертангига суриб боряпма. Ҳозирда Корея давлатида яшаяпман, умуман кўчага чиқмайман, чиқсам икки кунда бир дўконга нарса олишга чиқиб, яна уйга кирволаман. Илтимос ёрдамингизни аяманг, жавобингз учун олдиндан катта раҳмат. Ўйлайман-ки, эътиборсиз қолдирмайсиз
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Афсуски жуда узоқда экансиз. Юзма-юз кӯриша олсак сизга кӯпроқ ёрдам бера олган бӯлардим. Ҳозирча сизга тавсия қила оладиганим қуйидаги ишлар:
1) Ҳар куни эрталаб сувга ўзингизнинг ўзингизга тилакларингизни баландроқ овозда гапириб, кейин шу сувни ичиш.
2) «Шарҳ» сурасини ,»Оятал курсий» ни, «Ихлос», «Кафирун» сураларини қайта-қайта давомли ӯқиб туриш.
3) Ҳадис китобларни ӯқиш.
4) Ҳар куни кечқурун, сиз учун эртанги кунингиз қандай бахтли кун эканлигини тасаввур қилган ҳолда, бир қоғозга тушириб, ёзиб қӯйиш.
5) Ҳар бир воқеа учун, йӯлингизда учраган ҳар бир инсон учун шукрона айтинг, чунки буларнинг ҳаммаси сизга дарс. Мана шуларни ӯзингизга кундалик дарс деб қабул қилиб бажаришга ҳаракат қилинг. Ин шаа Аллоҳ натижасини кўрасиз. Валлоҳу аълам!.