Ассалому алайкум! Ҳалол ëзилган ҳар қандай маҳсулотни есак бўладими? Бир дўстим айтганди, агар ейиш ҳаром қилинган маҳсулотга ҳалол ëзилган бўлса, ëзган одам жавоб беради, деб. Шу тўғрими? Ҳозир колбаса маҳсулотларига ҳалол белгиси қўйилган, лекин баъзида шубҳа қилиб қоламан, емаслигим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол деса ўша жиҳат кафолатини олади албатта. Аммо шунда ҳам шубҳа қилинса, емаслик керак. Валлоҳу аълам!