Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ фарзандим бор. Ўзингиз биласиз янги оилага кўниккунча қиз бола анча тeр тўкади. Умр йўлдошлар орасида тушунмовчиликлар бўлиб туради. Шундай жанжаллар бўлган кунлари фарзандимнинг озгина ортиқча йиғиси ҳам ёқмай қоларди. Тўғриси ўзим хоҳламаган ҳолда уни урушиб ташлардим. Яқинда эса фарзандимда у хоҳлаган нарса содир бўлмаса жазавага тушганга ўхшаш қилиқлар чиқаряпти. Масалан тeлeфон бeрмасам ёки кўтариб юрмасам қайсарлик қиляпти. Буни ундан аламимни олганим туфайли дeб ўйлаяпман. Бу ҳолатни тўғирласам бўладими? Фарзандим эндигина 1 ёшга тўлди. Бизга вақт ажратаётганингиз учун ташаккур
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Йуқ, сиз аламингиздан чиққанингиз учун фарзандингиз «истерика» қилаётгани йўқ. Аслида болангиз сизнинг ички ва руҳий кечинмаларингиздаги ўзгаришлар сабабидан шундай қайсарликлар қилаяпти. Болани тинчлантириш учун аввалом бор ўзингиз тинчланиб олишингиз зарур. Чунки онанинг безовталиги болани ҳам безовта қилади. Ҳамда болани кўпроқ кузатинг ва инжиқлик қилишни бошлаётган пайтда уни шу заҳоти чалғитинг. Ҳеч қачон айтганини қилиб берманг. Чунки инжиқлиги кучайиб бораверади. Тонгда ва кечқурун болангизга «Оятал курсий»ни, «Ихлос», «Фалақ», «Нос» сураларини 3 мартадан ўқиб дам солиб туринг. Ҳамда онда-сонда болани илиқ зайтун ёғи билан ёғлаб туринг. Валлоҳу аълам!.