Ассалому алайкум! Мактабда ишлайман. Ишим компютер билан бўлганлиги учун ўзимга алоҳида компютер ажратилган. Баъзан компютер хизмати истаб олдимга киришади. Нусха чиқариш, китобчалар ва ҳоказо. Хизмат хаққимни ташлаб кетишади. Мен одамлардан ўз хизмат вазифамга кирмайдиган компютерда қилинадиган ишлар учун пул оламан. Ўша пулларга мактаб эҳтиёжига ишлатиш учун қоғоз, ранг олиб қўяман. У нарсалар бор пайтда эса тушган пулларини ўзим учун ҳам ишлатаман. Бу пуллар менга ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Олмаслик керак. Валлоҳу аълам!