Ассалому алайкум! Исмим Нозим, ёшим 18 да. Мeни бир муаммо қийнаяпти, одамлар билан тeз чиқишиб кeтолмайман. Маслаҳат беринг
Руҳшунос:
.Ваалейкум ассалом Нозим! Одамлар билан тез чиқишиб кетиш икки кунлик ёки икки ойлик иш эмас. Бунинг учун кўпгина ҳаракатлар қилишга тўғри келади. Аввалом бор одамлар билан чиқишолмасликнинг сабаби ўзига ишонмасликдир. Балки ўзингизга билинмасдир, лекин ўзингизнинг инсонлар ҳақидаги фикрларингизга, муомалангизга эътибор берсангиз тушуниб оласиз. Ўзингизга ишонмасликнинг олдини олиш учун асосан билимларингизни ошириш керак . Майли қайси соҳада бўлсин, билим ва илмингизни оширсангиз, ўзингизга бўлган ишончингиз ҳам шунчалик ошаверади. Ўйлаб кўринг, қизиққан соҳангиз нима? Сизга ҳаётингиз давомида нималар фойда келтиради? Атрофингиздаги одамларга нимангиз билан қизиқарли бўлишингиз мумкин? Мана шундай саволларга жавоб бериб, анализ қилиб кўринг. Кўпроқ инсонларнинг муомаласи ҳақидаги психологик китобларни мутолаа қилиб кўринг. Бундай ҳолатда Шайх Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг «Зикр аҳлидан сўранг» китобларини кўпроқ ўқишни ва кечалари тахажжудга туришни тавсия қила оламан. Чунки тахажжуд ўқиган инсоннинг салобати юксак, юзи порлоқ бўлади. Бундай инсонларга бошқа инсонлар ўзлари талпиниб яшайдилар. Валлоҳу аълам!.