Ассалому алайкум! Ёшим 23 да, турмуш қурганимга 2 йил бўлди. Бир нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан яхши кўришиб оила қурганмиз. Турмуш ўртоғим оила қурганимизга 2 ойдан ошиб бошқа аёллар, қизлар билан гаплашиб туришини билиб қолдим. Аллоҳга шукур 5 вақт намозини, фарз амалларини қолдирмайдиган инсон. Аммо аёллар, қизлар билан яхши кўришиб жиддий муносабатларда телефон орқали, баъзан юзма-юз гаплашиб юради. Бошида кўп низолар пайдо бўлди. Қанча вада беради, аммо шу ишларни такрорлайверади. Кўнглимда муҳаббат қолмаган, ўрнига кундан кунга ҳафа бўлиб кетавераман. Чунки менга берилмаган эътиборлар бегоналарга берилади. Нима қилай, эримни қандай бу йўлдан қайтарсам бўлади?