Намоз вақти

16:00 / 17.08.2021 | Zulfizar Mullajanova | 304
Ассалому алайкум! Бомдод намозини азон айтилиши билан ўқиса бўладими? Биз шаҳарни ўртасида турамиз, шу сабабли қуёш ҳолатини кўра олмайман. Менга азондан сўнг вақт ўтказиб кейин ўқилади, дейишди. Илтимос, тушунтириб берсангиз. Эркак ва аёллар учун илтимос.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Азон намоз вақти кирганини билдиради. У айтилиши билан намоз ўқиш жоиз. Аммо бомдоднинг мустаҳаб бўлган вақти бор. Ўша вақт ўқиса ажри кўпроқ бўлади. 

МУСТАҲАБ ВАҚТЛАР 

Фажрни оқарганда бошлаш мустаҳабдир. Токи, қирқ оятни тартийл қилишга ва тоҳарати йўқлиги зоҳир бўлиб қолса, яна қайтаришга имкон бўлсин. Ёзда Пешинни кечга суриш мустаҳабдир. Асрни ҳам, модомики, қуёш ўзгармаса. Шунингдек, Хуфтонни кечанинг учдан биригача ва уйғонишга ишончлилар учун Витрни охиригача. Қишда Пешин ва Шомни эрта ўқилади. Булутли кунда Аср ва Хуфтонни эрта ўқилади. Иккисидан бошқани кеч ўқилади. Валлоҳу аълам!