Она ва қиз орасида тушунмовчилик

15:55 / 17.08.2021 | Сайёра | 298
Ассалому алайкум! Менинг қизим бир йигит билан севишиб қолган, синфдоши, у боқиб олинган, лекин ўзи билмайди, оиласи ибодатдан узоқ одамлар. Йигит қизимга уйланиш учун намозга тушган, исломий тўйга уйидагиларни хам кўндирибди, 3 та опаси бор. Шариат бўйича улар ҳаммаси, хатто онаси ҳам йигитга номаҳрам, келажакда қийналасан десам, етимлиги айбми дейди, етимлиги эмас оиласидагиларнинг яширишларидан яхшилик кутиб бўлмайди дедим... Қандай йўл тутай?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аввало истихора қилиб кўриш керак. Қолаверса, ўша ота она мақомидагиларга бориб ҳақиқатни беркитишлари шариатда нотўғри эканини тушунтириш, буни йигитга айтишларини талаб қилиш керак. Валлоҳу аълам!