Соч ҳақида

02:08 / 11.08.2021 | An ordinary Girl | 2364

Ассалому алайкум! Ёшим 17да, сочим жуда ҳам кўп тўкиляпти. Ҳижобга кирганимдан кейин тўкилиши кучайиб кетди. Олдин ҳам тўкилар эди, лекин ҳозир сочим энди ўсмаяпти ҳам, бошим деярли кўриниб турибди, оқ бўлиб, кал бўлиб қолишдан қўрқяпман. Менга маслаҳат беринг, қандай шифокорга борсам бўлади ёки қандайдир сочимга маска қилсам бўладими?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Соч ва тирноқ касалликлари муаммоси билан трихолог мутахассиси шуғулланади. Худудий Тери ва таносил касалликлари диспансерига мурожаат килинг. Валлоҳу аълам!