Ассалому алайкум! Онам 43 ёшдалар. Уларнинг буйракларида тош бор экан, шу сабабли ҳар куни азобланадилар. Олдириб ташланг десак "Йўқ, врачлар эркак киши, уни олиб ташлаш учун жинсий аъзони очиб ўтириш керак, мен ундай қилолмайман" - деяптилар. Биз ҳам хоҳламаймиз, лекин онамлар қийналишларини ҳам хоҳламаймиз. Илтимос маслаҳат беринг, қандай йўл тутсинлар?
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши мутлоқ топилмаса, эркакка мурожаат қилиш жоиз, ёнида маҳрами бўлиш шарти билан. Валлоҳу аълам!