Хатм қоидалари

02:37 / 18.08.2021 | Adiyna | 472
Ассалому алайкум! Иншааллоҳ хатм қилмоқчи эдим. Хатми Қуръонга марҳабо китобини ўқияпман. Менга мураккаблик қилди. Араб тили устозимдан сўрагандим. Шунчаки Дуосини ўқиб бошлайсиз. Қолдириб ёки ҳато ўқиб кетманг, дедилар. Тугатгач дуоси бўлади. Ўша дуони ўқисангиз бас, дедилар. Аммо мен китобда Зуҳо сурасидан кейин ҳар оятда такбир айтиш керак, деб ўқидим, агар тўғри тушунган бўлсам. Шуни айтсам шарт эмас, дедилар. Китобда анча шартларни ўқиган эдим. Аммо устозим мураккаб ҳеч нима айтмадилар. Қайси бири тўғри? Нима қилсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хатм дуосининг тури кўп. Устозингиз айтгани осон йўли ва тўғридир. Валлоҳу аълам!