Ассалому алайкум! Ўғлим 12 га тўлиб, 13 ёшга ўтди. Ихтисослашган рус мактабида ўқир эди. Бошланғич синфларда ўқиши яхши эди, 4-синфга ўтиб жуда сустлашиб кетди. Ўқишга қизиқмай қўйди, футболга эса қизиқиши кўпроқ. Лекин бундан фойда чиқмади, дарсларни ташлаб фикри ҳаёли тўп ўйнаш бўлиб қолди. Буни яхшилаб тушинтирсак тушунганга ўхшайди, лекин ўз билганидан қолмаяпти. Исломий илмга йўналтириб ҳам кўрдим, натижа чиқмаяпти. Уриб ҳам, урушиб ҳам кўрдик, фойдаси йўқ. Жуда кўп ёлғон гапиради. Қандай йўл тутишни билмаяпман, илтимос маслаҳат беринг!
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Ўғлингизни футболга қизиқиши жуда яхши. Фақат ўйинлари айни қизиган пайтида дарс қилишига ёки уй юмушларига жалб қилинмаслиги керак. Дарсга қизиқиши шу сабабдан сусайиб кетади. Аксинча, яхши, юмшоқ гаплар билан болага келажаги учун яхши ўқиши лозимлигини тушунтирилиб, тўп ўйнашга фақат дарслари қилиниб бўлинсагина рухсат эканлигини билдириш керак. Ҳамда, болада меҳр етишмаганлиги сабабли оилангиздаги катталарга нисбатан «исён» туйғуси бошланяпти. Бола билан дўстлашинг, дардлашувчи энг яқин инсонига айланишга ҳаракат қилинг. Унинг фикрларини тез-тез сўраб туринг. Шундай қилсангизгина айтган гапларингиз қулоғига кира бошлайди. Йўқса, ота-онасидан етарлича меҳр ололмаган бола уларни душманидек ёмон кўра бошлайди ва ҳечам айтган гапларини писанд қилмайди. Валлоҳу аълам!.