Ўғлим ҳақида

21:37 / 19.05.2017 | Савол | 1608
Ассалому алайкум! Ўғлим 2 ёшда, жуда қаттиқ гапиради, эркалаганимизда у юзимизни, қўлимизни тишлайди ёки чимчилайди. Бу ҳолат ҳақида тушунтириш бeрсангиз
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳаракатлари билан фарзандингиз ўзини нимадандир ҳимоя қилмоқчи. Эҳтимол кимнингдир жанжалини эшитгандир ва бу ҳолатдан қўрққандир ёки бирон фильм, мультфильм қаттиқ таъсир қилгандир. Эҳтимол бу ҳолат сизнинг ички қўрқувларингиз намоёндасидир. Нима бўлганда ҳам 7 ёшгача бўлган болаларни уришиб бўлмайди. Уларга подшоларга бўлган муомала каби муомалада бўлиш керак. Ножўя ишлари учун койимасдан, нима учун бу иши яхши эмаслигини сабабини тушунтириш керак. Кўпроқ ранг баранг қалам ва бўёқлар ёрдамида расм чиздиринг, копток ўйнатинг. Қанча кўп актив ҳаракатда бўлса, шунча ичидаги қўрқувларининг кетиши тезлашади. Меҳр-мухаббатингизни кўпроқ изҳор қилиб туринг. Бир кунда камида 6 маротаба қаттиқ қучоқлаб олинг. Бу ишлар билан болангизнинг ўзига ишончи баланд, инсонларга меҳрли, ёрдам қўлини чўзадиган мукаммал инсон бўлиб етишишига ёрдам берасиз. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун 3 мартадан «Оятал курсий», «Ихлос», «Фалақ», ва «Нос» сураларини ўқиб, дам солиб туринг. Валлоҳу аълам!.