Ҳомиладор аёл

02:26 / 18.08.2021 | Rahimaxon | 438
Ассалому алайкум! Мен аёл ҳомиладор бўлса, ҳомиласи 121 кунлик бўлганда онаси дуоларида сўраганини Аллоҳнинг изни ила тақдирига битилишини эшитгандим. Шу борада она шу кунгача қилинадиган дуолар афзали ҳақида маслаҳатлар берсангиз. Бу борада бизларга керакли маслаҳат ва дуолар ўргатсангиз!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуръонда солиҳ фарзанд, пок зурриёт сўралгани ворид бўлган. Дуода маълум лафзлар бўлиши шарт эмас. Қалбдан муножот қилиш кифоя. Валлоҳу аълам!