Ассалому алайкум! Мeн кўп асабийлашаман, асабларим жойида эмас
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Ҳадисларга мурожаат қиладиган бўлсак, асабийлашган вақти турган ҳолатига тўғри келиб қолса, ўтириб олиш керак. Ўтирган ҳолатига тўғри келиб қолса, ётиб олиш керак. Кўпроқ сув ичиб туринг. Сув ичингиздаги асабийлашиш оловини ўчиради. Гўштни камроқ истеъмол қилинг. Мева, сабзавот ва кўкатларни тез-тез истеъмол қилиб туринг. Бир кунда камида 8 соат ухлашга ҳаракат қилинг. Ҳамда ҳар куни «Ихлос» ва «Кафирун» сураларини кўп ўқиб туришга ҳаракат қилинг. Атрофингизда хотиржам инсонлар бор бўлса, ана шулар билан кўпроқ мулоқотда бўлинг. Бир кунда иложи борича 3-4 марта 21 минутдан сукут сақлашга ҳаракат қилинг. Бу ҳолатда умуман ҳеч ким билан гаплашманг. Бу иш сизни ўзингизга, ҳатти-ҳаракатингизга эътиборли бўлишга ундайди. Оғирлик ва вазминлик ҳиссини уйғотади. Албатта ҳадисларни тез-тез мутолаа қилиб туринг. Валлоҳу аълам!.