Ассалому алайкум! Мен ҳозирги вақтда ҳомиладорман, Алҳамдулиллаҳ. Бу вақтда Қуръон ўқиш ва эшитишнинг ҳомилага жуда катта тасири бор экан. Саволим шуки, мен жуда тез чарчаб қоламан шунинг учун ётгим келади. Қуръон эшитсам ором оламан, асабларим тинчланади. Шундай ҳолатда яъни ётиб Қуръон эшитсам бўладими? Ҳурматсизлик бўлмайдими? Аллоҳ илмингизни ва ажрингизни зиёда қилсин.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!